ўз-ўзидан аёндир. Шунга кўра, кафолатга олиш дуруст бўлиши учун кафиллик берилувчининг бошқалар гарданида вожиб бўлган ёки вожиб бўладиган ҳақи бўлиши шарт. Демак, гарданда ўша заҳоти ёки кейинроқ адо қилиниши керак бўлган ҳақнинг бўлиши кафилликка олиш дуруст бўлишининг шартидир. Шуни ҳам айтиш керакки, кафилликка олинувчининг ҳам, кафиллик берилувчининг ҳам маълум бўлиши шарт эмас. У номаълум бўлса ҳам кафилликка олиш дуруст бўлаверади. Бир киши бошқа бир кишига, кийимларингни кир ювувчига топшир, деса, униси, талофат етказишидан қўрқаман, деб жавоб берса, биринчи одам, беравер, агар талофат етса, мен кафилман, деса ва аниқ бир кир ювувчини тайинламаса ҳам дуруст бўлаверади. Агар у кир ювувчига берса, кейин ўша кийим нобуд бўлса - гарчи кафилликка олинувчининг кимлиги номаълум бўлса ҳам - кафилликка олган одам тўлаб беради. Шунингдек, биров, фалончи моҳир кир ювувчидир, ким унга кийим берса, кийимига мен кафилман, деса, гарчи кафиллик берилувчи (кийим эгаси) ноаниқ шахс бўлса ҳам дуруст бўлаверади.
32-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|